Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди

×

 2021-08-14 17:46:05    103

PDF yuklash
Chop etish


Энг улуғ, энг азиз байрам - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Бағдод туманида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

Эзгу мақсадларни қамраб олган учрашув Конизар маҳалласида жойлашган “Нуронийлар маскани”да ташкил этилди.

Тадбирга уч авлод вакиллари -  меҳнат фахрийлари, ишчи-хизматчилар ва ёшлар таклиф этилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Бахтиёржон Холдоров очиб, аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади.

Юртимизда, хусусан, туманимизда бугун барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар эл ишончини оқлаш, ҳудудларни янада обод этиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилганлигини яна бир бор таъкидлади Б.Холдоров.

Тадбирда иштирок этган бошқа масъуллар ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳам йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди.

Ширин дийдор, мазмунли суҳбатларда кекса авлод вакилларининг кенг ҳаётий қарашлари, бой тажрибалари ва эзгу насиҳатлари ёшларга сабоқ, ҳаётий мактаб вазифасини ўташга хизмат қилди.


Ўз ўрнида, ёшлар ҳам шу кунгача эришган ютуқлари ва навбатдаги режалари ҳақида йиғилганлар билан ўртоқлашиб, келгусида ҳам юрт тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун бор билим ва куч-ғайратларини сарфлашга тайёр эканликларини айтиб ўтдилар.

Туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан бахт-саодат ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграб, бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Учрашув давомида иштирокчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.