Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбатдаги сессияда туман ҳокимининг Мурожаати эшитилди
2021-12-14 16:28:02 631
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг XXXVII сессияси ўтказилди. Сессияда туман ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, сессия кун тартибига киритилган масалага алоқадор корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда блоггерлар иштирок этдилар.
Сессияда туман ҳокими Восилжон Назаров 2021 йилги ижтимоий- иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган муҳим вазифалар ва устувор йўналишлар бўйича Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар юзасидан бир қатор депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сессия якунида Бағдод тумани ҳокими ва секторлар раҳбарлари матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар ва блоггерларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.