Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ЭТНОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРНИ АНИҚЛАШ

×

 2022-01-13 10:36:30    37

PDF yuklash
Chop etish


Турли маданият вакиллари истиқомат қилувчи давлатлар, эҳтимол, аҳолининг этник мансублиги (ёки таркиби), она тили, илми ва тиллардан фойдаланиши, шунингдек, диний жамоа ва конфессиялар тўғрисида маълумот тўплашни исташади. Буларнинг барчаси — инсонларга ўз танловига кўра ўзининг этномаданий тегишлилигини қулай аниқлаш имконини тақдим этувчи белгилардир

 Давлатлар, балки аҳоли келиб чиқишини ва интегратсия жараёнини тўла тушуниш учун ота-она ва бобо-буви (насл-насаб)ларнинг этномаданий белгилари ҳақида ҳам маълумот тўплашни исташлари мумкин.

 Қоидага кўра, этномаданий хусусиятлар субъектив таркибга эга, боиси, у ёки бу рўйхатга олиш давомида қайси “белги” ёки қайси “концепция” ҳақиқатан баҳоланиши борасида ягона тушунча мавжуд эмас. Бундан ташқари, турли давлатлар ҳар хил контсептсия ва таърифларни қўллайди. Этномаданий хусусиятлар сиёсий таъсирчан бўлиши ва кўпсонли бўлмаганларга, бироқ шундай бўлса-да, бўйсунувчи аҳоли гуруҳлари идентификатсияларига қўлланилиши мумкин. Айрим озчилик гуруҳлар аъзолари, айниқса, этник, диний ва лингвистик келиб чиқиш белгиси бўйича камситишларга нисбатан заиф бўлиши мумкин. Аммо респондентлар томонидан маʼлумот беришда эркинлик ва очиқликни таъминлаш бирламчи аҳамият касб этади. Шундай қилиб, респондентларга маълумотларни ҳимоя қилиш ва идентификатсиялашнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилганлигини намойиш этиш учун этник ва диний гуруҳларни рўйхатга олиш тартиби ва материалларига алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда, агар миллий қонунчиликда бунга йўл қўйилган бўлса, мамлакатлар катта эҳтимол билан бундай маълумотларни ихтиёрий равишда тўплашни хоҳлашади.

 Маълумотлар респондентлар томонидан эркин тақдим этилиши ва улар ҳимояланганлигини таъминлаш учун мамлакатлар этномаданий хусусиятлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш бўйича махсус мониторинг механизмларини яратишни хоҳлашлари мумкин.

Қоидага кўра, фақат регистрлардан ёки маъмурий манбалардан олинган маълумотлар бу белгилар учун чекланган қийматга эга ва нари борса фақат черков ёки диний жамоага расмий аъзолик ёки кўп тилли муҳитда ҳукумат ва уй хўжаликлари ўртасидаги расмий алоқа тили каби баъзи жиҳатларни қамраб олиши мумкин.

Рўйхатга олиш варақаларини тузиш ва баҳолашда, статистика материалларини таснифлаш ва қайта ишлашда этник, лингвистик ва диний жамоа вакиллари билан маслаҳат ўтказиш лозим. Шаффофликни, тенг муносабатни, бундай маълумотларни тўплаш сабабларини яхшироқ тушунишни ва аҳолининг кенг қамровли иштирокини таъминлаш мақсадида бундай гуруҳларни тартибларни ишлаб чиқиш, рўйхатга олишни ўтказиш асосларини белгилаш ва озчиликлар орасида рўйхатга олиш фаолиятини ўзига жалб қилиш муҳимдир.

 

Шухратжон ЖАББОРОВ,

Бағдод тумани статистика бўлими бошлиғи.