Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2022-01-31 19:31:50 473
Бағдод туманининг “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар билан боғлиқ фуқаролар мурожаатларини манзилли кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида профилактика ишларини янада жонлантиришга қаратилган сайёр қабуллар режасининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур сайёр қабулда Фарғона вилояти суди судьялари – Т.Тўрақулов, Б.Юлдашев, Ф.Хатамқулов, Фарғона шаҳар суди судьяси Ш.Умаров ҳамда жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди раиси О.Мирсадиков иштирок этди.
Сайёр қабул давомида 20 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилиб, улар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.