Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЖИНОЯТЧИЛИК ТАҲЛИЛИГА БАҒИШЛАНДИ

×

 2022-01-31 19:35:40    542

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 31 январь куни халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XL сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудудларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Жаҳонгир Ҳасановнинг жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган маърузаси тингланди.

Маърузачига кўра, ўтган 2021 йил давомида туманда содир этилган умумий жиноятлар сони 625 тани (очилмаган жиноятлар – 61 та) ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 294 тага, яъни 88,8 фоизга ошиб кетган. Содир этилган жиноятлар оғирлик даражаси бўйича таҳлил қилинса, уларнинг 162 таси – унча оғир бўлмаган, 121 таси оғир, 9 таси ўта оғир жиноятлар экани ойдинлашади.

- Айрим жиноятлар 2021 йилда кескин ошганини кўриш мумкин, - деди Ж.Ҳасанов. – Масалан, номусга тегиш жинояти 2020 йилда 1 та, 2021 йилда эса 3 марта содир этилган. Таъкидлаш керакки, барча манбалар орқали олиб борилатган кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, 118 та ҳолатда фирибгарлик жинояти қайд этилиб, 2020 йилга нисбатан тенг баробарга ошган. Ёки ўғирлик жиноятини олайлик: жиноятнинг ушбу тури 2020 йилда 63 та содир этилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 153 тага, яъни 142,8 фоизга ошган. Талончилик, безорилик, енгил ва ўрта оғир тан жароҳати етказиш, мулкни талон-тарож қилиш, тақиқланган экинлар экиш каби жиноят турлари ҳам йилдан-йилга ошиб бораётгани барчамизни ташвишга солиши лозим.

Таҳлилларга кўра, жиноятларнинг 25 таси вояга етмаганлар (2020 йилда – 9 та), 44 таси муқаддам жиноят содир этганлар (18 та), 91 таси аёллар (38 та), 42 таси гуруҳлар (16 та), 29 таси спиртли ичимлик истеъмол қилинган ҳолда (6 та) ва 13 таси ҳеч қаерда ишламайдиганлар (6 та) томонидан содир этилган.

Жиноятларнинг 98 таси (2020 йилда – 63 та) – 1-сектор, 97 таси (55 та) – 2-сектор, 102 таси (61 та) – 3-сектор, 328 таси эса (152 та) – 4-сектор ҳудудида қайд этилган.

Маърузачи, шунингдек, жиноятлар салмоғи ортиб кетгани сабабли “қизил” тоифада белгиланган маҳаллалар сони 14 тани, йил давомида умуман жиноят содир этилмагани боис “яшил” тоифада белгиланган маҳаллалар сони эса атиги 3 тани ташкил этишини маълум қилди (бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилади).

Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори Акмалжон Ҳасанов сўз олиб, жорий йилда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Якунда, сессия кун тартибига киритилган масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.