Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Инсон қадри учун”: 70 ёшли бемор отахонга ногиронлик аравачаси топширилди

×

 2022-02-23 15:04:10    487

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Акрамжон ота Ашуралиев яқинда 70 ёшни қарши олади. Оғир дард у кишини бундан 3 йил олдин тўшакка михлади. Тўғри, яқинлари, маҳалла-кўй отахонни ёлғизлатиб қўйишгани йўқ: йўқловчиларнинг хайрли қадамлари кунда-кунора бу ҳовлини яшнатиб туради.

Акрамжон отанинг фарзандлари куни кеча туман ҳокимининг қабулида бўлишиб, ҳолатни баён қилишгач, бугун Юсуфжон Хусаинов ушбу хонадонга ташриф буюрди. Беморнинг ҳолидан хабар олиб, шифои комил тилади. Туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Акрамжон отага ногиронлик аравачаси топширилди.

- Бугун бошимиз осмонга етди, - дейди хонадон келини. – Бир оғиз гапимизни ерда қолдирмай, шахсан туманимиз ҳокимининг ўзи хонадонимизга кириб келгани бизни жудаям севинтирди. Бу ташриф отамизни руҳлантирди, давлатимизга, инсонпарвар сиёсатга бўлган ишончини мустаҳкамлади.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Машрабжон Хурбоевнинг маълум қилишича, инсон қадрини улуғлаш, жамиятда кекса-нуронийларнинг ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган бу каби хайрия тадбирларини ўтказиш туманда мунтазам тус олади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.