Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

70 ЁШЛИ ХАСТА СУВЧИНИНГ “ОЁҒИ ЧИҚИБ ҚОЛДИ”

×

 2022-03-31 18:34:48    407

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Чек-хитой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турғунали ота Фозилов роппа-роса 70 ёшда. Бу киши бутун умри давомида сувчи бўлиб меҳнат қилди: қаҳратонда чилла сувини тутган ҳам, саратонда даласи каби бир ҳовуч сувга зор бўлган ҳам Турғунали ота бўлди. Билаги кучга тўлган даврларда-ку бу яқин депарада унинг олдига тушадигани топилмасди, лекин қаричилик, хасталик қурсин, отани тўшакка михлаб қўйди. Ўшандан буён мустақил равишда остона ҳатлаб кўчага чиқолмайди, саломатлигини “ўғирлаган” ариқлар ёқалаб юролмайди. Аммо шундай бўлса-да, тирик эканига шукрона айтиб, эл-юртни ўзининг ижобатли дуолари билан сийлайди ҳамиша.

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг ушбу маҳаллага бириктирилган вакили Шермуҳаммад Аҳмедов яқинда Турғунали отанинг ҳолидан хабар олиш учун киргани ва ўзаро суҳбат чоғида беморнинг арзу-орзуларини жон қулоғи билан тинглагани хусусида шундай дейди:

-                     Маҳалламиз раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа вакиллар билан Турғунали отани зиёрат қилишга кирдик. Озроқ кулишган, ҳасратлашган бўлдик. Шу пайт отахон: “Қанийди имкони бўлса-ю, би-и-ир кўча-кўйларга чиқиб, дилимни ёзсам”, деб қолди. Бу – узоқ йиллик хасталикни сабр билан енгиб келаётган, ҳаётга ташна инсоннинг қалб сўзлари эди – ҳаммамиз таъсирландик, албатта. Кейин эртасига туманимиз ҳокимига мурожаат қилиб, ушбу масала бўйича ёрдам сўрадик. Минг раҳмат, мурожаатимиз ерда қолмади...

Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов Турғунали отанинг хонадонига ташриф буюриб, умри меҳнатда ўтган бу инсоннинг кўнглидан битта арзни аритди: беморга ногиронлик аравачаси берилди.

-                     Энди “оёғингиз чиқиб қолди”, ота, қайга деса кетоврасиз, - дея гап ташлади туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Орибжон Халимов.

Турғунали ота энтикиб-энтикиб кулди, қадри улуғланганидан севиниб, қадоқ қўлларини яна қайта дуога очди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.