Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ САМАРАСИ: ТУВАДОҚДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2022-05-10 17:31:39    329

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Унинг ваколатлари янада кенгайди, иш услублари ҳам ўзгариб бормоқда. Ҳар қандай масала маҳаллада ҳал бўлади, зеро, кўпчилик билан кенгашиб иш юритишнинг самараси беқиёс.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бинобарин, Бағдод туманининг “Тувадоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий тадбиркорликнинг жадал ривожланиб бораётгани ҳам ушбу тизимнинг қанчалик натижадор эканини кўрсатади.

Ҳоким ёрдамчиси Нуриддин Ҳайдаровнинг маълум қилишича, аҳолининг реал даромад манбаларини ошириш мақсадида маҳалланинг “ўсув нуқталари” белгилаб олинган. Ёнғоқ мағзини ажратиш ва уни бутун мамлакат бўйлаб ички бозорларга етказиб бериш ҳудудда яшовчиларнинг асосий фаолият турига айланди. Ҳозирда ўзини ўзи банд қилишнинг бундай кўриниши билан аҳолининг қарийб 80 фоизи шуғулланиб келмоқда.

- Mаҳаллада фаолият бошлаганимиздан буён ўтган вақт давомида 5 та янги тикув-бичув цехлари ва аёллар учун мавсумий оёқ кийимлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган оилавий корхона ишга тушди, - дейди Н.Ҳайдаров. – Шунингдек, темирга ишлов бериш, томорқачилик ва маиший хизмат кўрсатиш каби йўналишларда ҳам ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларимиз сафи кенгайиб боряпти. Таъкидлашим керакки, туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг тегишли тавсиялари ва амалий ёрдамлари фаолиятимизни янада самарали ташкил этишда қўл келмоқда.

Тадбиркор Анваржон Жумаев ўз хонадонида аёлларнинг мавсумий оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Натижада, 8 та иш ўрни яратилиб, бир ойда 3 минг жуфтдан ортиқ бежирим оёқ кийимлари шу ернинг ўзида тайёрланмоқда.

- Аввалроқ бундай маҳсулотларни Марғилон бозоридан харид қилиб, ўзимизда сотиб юрган бўлсам, энди уларни ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз, - дейди А.Жўраев. – Қизиғи, бизнинг ишларимиз бугун марғилонлик савдогарлар ўртасида таламон. Қолаверса, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ҳам доимий харидорларга эга бўлдик. Шу кунларда қўшни Тожикистон Республикасидан манфаатли таклифлар тушяпти ва тез орада экспортни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Тадбиркор эндиликда фаолият кўламини оширишни ва ишчилар сонини 100 нафарга етказишни мақсад қилган. Бунинг учун банкдан 300 млн. сўм миқдорида кредит олиш учун барча зарурий ҳужжатлар тайёрлаб қўйилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.