Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН МАРКАЗИДАН ЎТУВЧИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ТАЪМИРЛАНАДИ

×

 2022-05-10 17:35:17    42

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Бахтиёр Аминов берган маълумотларга кўра, туман марказидан ўтувчи 4R 148А – “Фурқат” темирйўл станциясига” автомобиль йўлининг 21-22- километрлари оралиғида таъмирлаш ишларини олиб бориш кўзда тутилмоқда.

Бунда, туман ҳокимлиги биноси жойлашган чорраҳадан Давлат хизматлари маркази биноси жойлашган чорраҳагача бўлган йўл қисми (узунлиги – 200 метр, эни – 20 метр) бетон қопламали кўринишга келтирилади ва бунинг учун 1 млрд. 750 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.

ДХМ биноси жойлашган чорраҳадан “Агробанк”нинг туман филиали биноси жойлашган йўл қисмига (узунлиги – 500 метр, эни – 20 метр) эса асфальт қопланиб, замонавий кўринишга келтирилади. Бунинг учун 1 млрд. 320 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.

Маълумот учун: 4R 148А – “Фурқат” темирйўл станциясига” автомобиль йўлининг 8-23- километрлари оралиғи (Риштон туманининг Меҳнатобод қишлоғидан Бағдод тумани марказидан чиқувчи айланма йўлгача) Бағдод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг тасарруфига берилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.