Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИРҒОЛИДА ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ
2022-05-11 20:25:17 290
Бағдод туманининг “Ирғоли” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Катта йўл кўчасида юздан ортиқ хўжаликни ичимлик суви билан таъминлаб келаётган сув минорасида аввалроқ айрим носозликлар юзага келган, оқибатда, маҳаллий аҳоли чамаси 1 км узоқликдан сув ташиб, ўз эҳтиёжини қондиришга мажбур бўлаётган эди. Айни дақиқаларда бу манзилда таъмирлаш-созлаш ишлари якунланиш арафасида. Бу ҳақда “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман филиали бошлиғи Зафаржон Усмонов маълум қилди.
- Носозликлар тўлиқ бартараф этилди. Бунинг учун вилоят бошқарувидан алоҳида техник воситалар жалб қилинди. Қишлоқ аҳолиси ҳам яқиндан кўмак берди бизга. Бу ичимлик сув қудуғи ва минораси яна кўп йиллар давомида маҳалла аҳлига хизмат қилади, худо хоҳласа, - деди З.Усмонов.
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда туман марказидаги Маҳзуна кўчасидан ўтувчи ичимлик сув қувурларида техник шикастланиш юз бергани тўғрисида ҳам мурожаат эълон қилинган эди. Масъулларнинг ишонтиришича, бу муаммо ҳам ижобий ҳал этилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.