Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОДЛИК ДОИРАЧИЛАР НУФУЗЛИ КЎРИК-ТАНЛОВДАГИ ИШТИРОКИНИ БОШЛАШДИ

×

 2022-05-11 20:27:43    28

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг доира синфи ўқувчилари ҳамда маданият бўлимида ташкилланган доирачилар тўгараги аъзолари 11-12 май кунлари пойтахт – Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилиши белгиланган “Зарб-2022” Республика доирачилар кўрик-танловидаги иштирокини бошладилар. Бўлим раҳбари Ахроржон Ҳатамовнинг бу ҳақда тезкор ахборот берди.

- Вилоятимиздан ягона вакил сифатида қатнашаётган ёш доирачилар жамоасига 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг моҳир ўқитувчиси Анваржон Насирдинов ҳамда бўлимимизнинг тўгарак ишларини ташкил этиш бўйича мутахассиси Лутфилло Мамасиддиқов бошчилик қилмоқда, - дейди А.Ҳатамов. – Бу танлов туманимиз ёш доирачиларига янгилик эмас: улар 2019 йилда ҳам худди шу танловда муносиб қатнашиб, якунда 3-ўринни қўлга киритишган. Устозларимизнинг салоҳияти ва доирачиларимизнинг иқтидори бу сафар янаям юқори ўринларга “тортади”, деб умид қиляпмиз.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон Доирачилари жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида таъсис этилган мазкур кўрик-танлов ансамбль ва якка ижрочилик йўналишларида ўтказилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.