Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШ МУҲАНДИС МАҲАЛЛАДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ ҚЎЛЛОВИ БИЛАН ТУРЛИ ДАСТГОҲЛАР ЯСАШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

×

 2022-05-11 20:30:23    29

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қашқаримакай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Достонбек Исмоилов 29 ёшда. У аввалдан муҳандисликка меҳр қўйган: хўжалик юмушларида бакор келувчи ўндан ортиқ дастгоҳни бемалол ясай олади.

Бир қарашда оддий, аммо ўзига хос мураккаб деталлардан ташкил топган бундай қурилмаларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Брикет маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўл келадиган дастгоҳлар, ўт-ҳашак майдалагич, дон сиртгич, гўшт пиширгич ва яна бир қанча “гич”ларни ясашнинг ҳадисини олган Достонбек ўзининг “билимсизлиги”дан нолийди.

- Болаликда са-а-ал ўйинқароқ бўлганман-да, - дейди у. – Мана, энди ўқувсизлигим жичча панд бериб қўйяпти. Лекин илм олишнинг эрта-кечи йўқ, дейишади. Шунга, муҳандислик ва бизнес юритишга оид кўпроқ китоб ўқиб, назарий билимларимни ошириш ҳаракатидаман. Шунингдек, “You-Tube” платформаси орқали турли дастгоҳларнинг ясалишига оид видео-дарсларни доимий равишда кузатиб бораман. Бир кўрган – таниш, икки кўрган – билиш, деганларидек, янги турдаги қурилмани ясашим учун ўшанақа видео-дарслардан 2-3 тасини кўрсам, бўлди. Ўзимизга қарашли ун тегирмонидаги барча дастгоҳларниям ўзим ясаганман.

Маҳаллага бириктирилган ёшлар етакчиси – Азизжон Маҳамаджонов йил бошида ҳудудда ўтказган хатлов жараёнлари давомида бу муҳандис йигитни қайта кашф қилди. Етакчининг етови билан Достонбек ўз фаолияти кўламани секин-аста кенгайтириб, бунда тайёрланажак дастгоҳлар турини муттасил ошириб бормоқда.

- Бунақа дастгоҳларни айримлар чет давлатлардан фалон пулга сотиб олишяпти. Масалан, ўт-ҳашак майдалагич Хитойдан 4 минг АҚШ долларигача бўлган қийматда олиб келинади экан. Достонбек эса худди ўшанақа дастгоҳни 1-1,3 минг долларга ясаб беряпти-да! Қайси бири яхши?! -  дейди А.Маҳамаджонов.

Бундан ташқари, Достонбек томорқасининг бир қисмида биогомус тайёрламоқда. Ҳозиргача 10 тонна биогомус маҳсулоти тайёр ва унинг ҳар килосини 2 минг сўмдан сотишни ҳам бошлаб юборган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.