Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЧАҚАЛОҚ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

×

 2022-06-01 18:36:48    474

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирда бутун дунё бўйлаб тарқалган жиноий гуруҳлар томонидан одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун уларни ёллашлари, уларнинг эркинликларини чеклаган ҳолда қул қилиб ишлатишлари натижасида, жиноий гуруҳлар томонидан миллионлаб ноқонуний даромадлар олинмоқда ва бу даромадлар мазкур ноқонуний бизнеснинг янада ривожлантирилишига сарфланмоқда (телекоммуникация, интернет орқали “ишлашга жўнатилаётган” аёллар ҳақида маълумотлар, фотосуратларини юбориш ва ҳоказо).

Бугунги кунда халқаро экспертларнинг баҳолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 млрд. АҚШ долларидан ошмоқда.

БМТнинг маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 млн. 700 минг инсон одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини поймол қиладиган бундай трансмиллий жиноят жаҳон ҳамжамияти қатори давлатимизни ҳам ташвишга солмоқда.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, 2017-2020 йиллар давомида мамлакатимизда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жами 185 та жиноят аниқланган. Ушбу жиноятлар бўйича 286 нафар шахслар жиноий жавогарликка тортилган бўлиб, уларнинг 184 нафари боланинг онасидир. 102 нафари эса чақалоқ савдосида воситачилик қилган шахслар хисобланади. Сўнгги 3 йилда чақалоқ савдосидан 114 нафар чақалоқ ва бола жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалардир.

Мамалакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири – чақалоқ савдоси жиноятларида тиббиёт ходимлари ўзларининг ғайриқонуний  ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг  катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ бўлган  жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она билан бир қаторда ушбу  жиноятларда воситачи сифатида иштирок этган 38 нафар тиббиёт ходимлари ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида, чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноят содир қилганларга нисбатан 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши назарда тутилган. 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси жиноятини содир этган шахсларнинг 19 нафарига озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.

Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилаётгани ҳам жуда аянчли ҳолат. Ушбу жиноятга қўл урган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилганда, уларнинг кўпчилиги бугун оғир турмуш шароитида ва моддий қийинчиликда яшаётгани, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда психологик ёрдамга муҳтожлиги аниқланган.

Чақалоқ савдосига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

  • боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмагани;
  • турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;
  • фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;
  • чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

Умуман олганда, сўнгги ўн йилликда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони бир мунча камайди, аммо шу билан бирга, чақалоқлар ва болалар савдоси ўсишида давом этмоқда.

 

О.МИРСАДИКОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Бағдод тумани суди раиси.