Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла мавсуми илғорлари муносиб тақдирланди

×

 2022-08-04 19:30:49    39

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги “Қишлоқ хўжалик техника МТП” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги ғаллачилик кластери корхонасида ўрим мавсуми якуни муносабати билан тадбир ташкилланди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ва туман сектор раҳбарлари қатнашиб, жорий йилги ғалла мавсумида алоҳида жонбозлик кўрсатган отряд раҳбарлари, комбайн операторлари, ҳайдовчилар, сувчи-механизаторлар, шунингдек, давлатга дон сотишда юқори натижа қайд этган фермер хўжаликлари раҳбарлари меҳнатини муносиб эътироф этдилар.

- Фермер манфаат учун ишлайдиган давр келди, - деди Х.Бозоров. – Буни Бағдод тумани фермерлари мисолида ҳам яққол кўрдик бу йил. – Биргина ғаллачиликдан юз миллионлаб даромад олаётган чинакам деҳқонларимиз сафи кенгайиб боряпти. Ҳалол меҳнати эвазига ўндан зиёд фермер замонавий автомашина харид қилди, эл-юртга тўй берди. Айниқса, Бағдодда мавсум давомида 2 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 300 тоннадан зиёд буғдой, 38 минг дона сомон боғлами бепул тарқатилгани бошқа туманлар учун намуна бўлди. Ўйлайманки, ёш ва ғайрат-шижоатли раҳбар билан бағдодликлар ҳали кўпгина меҳнат марраларини забт этадилар.

“Қишлоқ хўжалик техника МТП” МЧЖ шаклидаги ғаллачилик кластери таъсисчиси Азизбек Шарипов яна бир хайрли ташаббус билан чиқди: кластер корхонаси тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 300 та оиланинг ҳар бири учун банкда махсус ҳисобрақам очиб, 1 млн. сўмдан омонат қўяди.

Тадбирда бу йилги даромади ҳисобидан автомашина сотиб олиш истагида бўлган фермерларга автомашина калитлари, шунингдек, мавсумнинг бошқа илғорларига қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

- Мавсум давомида 170 гектардан ортиқ майдонда ғалла ўримини олиб бордик, - отряд раҳбарларидан бири Жонибек Хаджаев. – Албатта, хирмонимиз юксалишида, халқимиз фаровонлигини ошириш ва ризқ-рўзини яратишда озгина бўлсаям ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз. Мана, меҳнатимиз самарасини кўриб турибмиз. Раҳбарларимизнинг эътирофи, ишончи бизга куч беради.

Тадбирда элимиз ардоғида бўлган санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.