Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛЛАНДИ

×

 2022-08-05 18:52:54    39

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Бағдод туманида аҳолини рўйхатга олиш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари жараёнлари олиб борилди. Низомга мувофиқ, Бағдод туманида “Рўйхатга олиш” учун танлов асосида 49 нафар регистраторлар ишга қабул қилинди. Танлов асосида қабул қилган регистраторлар билан 2022 йилнинг 1-3 август кунлари ўқув семинарлари ташкил қилинди.

Ўқув семинарида Фарғона вилояти Статистикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Ў.Собиров, Бағдод тумани статистика бўлими бошлиғи К.Имомов, туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи О.Наримонов ва туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ўринбосари У.Абдураззоқова, туман Давлат кадастрлар ягона тизими мутахассиси А.Омоновлар қатнашдилар.

Семинар иштирокчиларига ўқиш жараёнида регистраторларнинг асосий вазифалари нималардан иборат экани, ҳудуднинг харитаси бўйича хонадон ва объектларнинг турар жойларини белгилаш кераклиги, кўчаларнинг номланиши ва рақамланиши, аҳоли ва чорва ҳайвонлари сонини белгилаш тўғрисида “Муқимий” МФЙнинг Бирдамлик кўчаси мисолида тушунтиришлар берилди.

Озодбек НАРИМОНОВ,

Ахолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи.