Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“М.СТРОЙ” вакиллари Бағдодда замонавий савдо комплексини барпо этиш ишлари билан танишдилар
2022-08-15 16:41:43 371
Россия ҳамда хорижий давлатларда қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур лицензиялар тўпламига эга бўлган “М.СТРОЙ” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув офиси вакилларидан иборат делегация бугун Бағдод туманига ташриф буюриб, “KARVON SSS” МЧЖ билан ҳамкорликда замонавий савдо комплекси ҳамда қурилиш моллари бозорини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
2021 йилнинг 5 ноябрида “М.СТРОЙ”нинг бошқарув Кенгаши раиси Раҳматжон Мирзоев янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик таклифи билан туманимизда бўлиб, “KARVON SSS” МЧЖ билан савдо маркази ҳамда қурилиш моллари бозорини барпо этишда ҳамкорлик қилиш истагини билдирган эди. Ушбу инвестициявий лойиҳалар туманнинг Бегвачча қишлоғи ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бозор негизида амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда бу ерда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ташриф давомида бошқарув офиси вакиллари янги истиқболли лойиҳалар учун хорижий сармоядорлар томонидан киритилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишига эътибор қаратдилар. Маълум қилинишича, “М.СТРОЙ” томонидан ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозиргача 1,3 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди ва умумий қиймати 5 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йил сўнггига қадар тўлиқ якунланиб, 110 та иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2023 йилнинг иккинчи яримйиллигига мўлжалланган.
Маълумот учун: қурилиш саноати билан боғлиқ энг мураккаб лойиҳаларни амалга ошириш - “M.СТРОЙ” МЧЖнинг бош мақсадларидан ҳисобланади. Мазкур компания шу вақтга қадар Австрия, Озарбайжон, Германия, Польша, Италия, Ҳиндистон, Кения, Афғонистон, Лаос ва Шри-Ланка сингари Европа, Африка ҳамда Осиё мамлакатларида кўплаб мураккаб қурилиш-демонтаж лойиҳаларида муваффақиятли қатнашган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.