Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Авариявий ҳолат бартараф этилди
2022-08-15 16:44:01 360
Ижтимоий тармоқларда “Бағдод тумани марказидаги Бирдамлик кўчасидан ўтган табиий газ тармоғида газ сизиб чиқаётгани” тўғрисида тарқатилган маълумот туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан назоратга олиниб, мазкур ҳолат “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Бағдодтумангаз” бўлими раҳбарияти билан ҳамкорликда бартараф этилди.
Маълум бўлишича, марказий шифохонадан имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган 88-махсус ёрдамчи мактаб-интернатига тортилган диаметри 76 мм бўлган ўрта босимли газ қувурида табиий газ сизиб чиқиши кузатилган.
Авариявий ҳолат юзага келган манзилда таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиб, газ сизиб чиқиши тўлиқ тўхтатилди.
Ўз навбатида, “Бағдодтумангаз” бўлими раҳбари Сардорхон Собиров ҳолат юзасидан маълумот берган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига миннатдорлик билдиради.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.