Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманида 2023 йилда 700 гектар майдонда картошка экилади
2022-08-15 16:45:53 338
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Дилмурод Мамамқуловга кўра, 2023 йилда Бағдод туманида мавжуд қишлоқ хўжалиги фойдаланувида бўлган 700 гектар асосий майдонда картошка етиштирилиши режалаштирилган. Бунинг учун деҳқон ва фермер хўжаликларидан иборат 261 та субъект билан контрактация шартномалари имзоланган.
Келгуси йилда картошка етиштирилиши белгиланган майдонлар учун 1 минг 750 тонна уруғлик зарур. Айни кунларда уруғлик захирасини яратиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Ҳозирга қадар жами 200 тонна (режанинг 12 фоизи) уруғлик жамғарилган бўлса, бунинг 175 тоннаси музлаткичли омборларда, 25 тоннаси эса оддий омборлар ва шахсий хўжаликларда сақланмоқда.
Маълумот учун: 2023 йилда туманда картошканинг “Супер элита”, “Элита” ва “R1” навлари парваришланиши ва якунда 154000-168000 центнер ҳосил олиниши кутилмоқда (ўртача – 220-240 ц/га).
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.