Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИИБ ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

×

 2022-08-16 21:32:25    264

PDF yuklash
Chop etish


“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли, шу билан бирга, муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида 1 августдан 1 сентябрь санасига қадар эълон қилинган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Бағдод тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу ҳақда бўлимнинг кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, капитан Ғиёсиддин Масалиев хабар берди.

Таъкидланишича, спортнинг қўл жанги, волейбол, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда ходимлар ўз маҳоратларини тўлиқ намоён этишди. Шунингдек, уларнинг жангавор шайлигини янада ошириш мақсадида айрим ўқотар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари ҳақида қўшимча маълумотлар берилиб, ушбу қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш машғулотлари олиб борилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.