Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дашт обод ва нурли манзилга айланади

×

 2022-08-17 20:26:50    288

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун Бағдод туманида 2 та қишлоқ (Дашт ва Чекмирзаобод) танлаб олинган. Ушбу қишлоқлардаги 2 минг 363 дан зиёд хонадон мавжуд бўлиб, аҳоли сони 10 минг 895 нафарни ташкил этади. Дастур доирасида жами 20 млрд. 267,1 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Умиджон Йигиталиев бугун “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

21-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 1 млрд. 240 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти. Бугунга қадар режадаги ишларнинг 90 фоизи бажарилди.

34-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам реконструкция ишлари жадал давом этмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик шодиёналари арафасида ушбу ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Ҳудудда хўжаликлараро ва ички йўлларнинг 11 км.лик қисмига асфальт ётқизилади. Айни кунларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар якунига етгач, йўлсоз-муҳандисларнинг меҳнати билан йўллар равон кўриниш олади. Бундан ташқари, дастур доирасида электр ва газ таъминотини яхшилаш, якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, пиёдалар йўлагини барпо этиш, дарахтзор ва гулзорлар ташкиллаш, махсус чиқиндихоналар қуриш, тунги кўча ёритиш ҳамда алоқа-ахборотлаштириш тизимларини яхшилаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини ошириш каби устувор вазифалар ҳам белгилаб берилган.

- Аҳолининг кайфияти жуда кўтаринки, - дейди МФЙ раиси Маъмуржон Мирзаев. – Ҳудудимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари катта-ю кичикни бирлаштирди, баҳамжиҳат қилди. Дастурга қўшимча равишда 1 км.га яқин узунликдаги ички йўлларни аҳоли ташаббуси билан шағаллаштириш ва кўча чироқларини ўрнатишни мақсад қилганмиз. Бунда маҳалламиздаги хусусий тадбиркорлар ва фермерлар ҳам муносиб улуш қўшадилар. Насиб бўлса, туман марказидан чамаси 20 км. олисда жойлашган қишлоғимиз тез орада энг обод ва нурли манзиллардан бирига айланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.