Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқаролар мурожаатлари манзилли ўрганилмоқда
2022-08-19 16:36:43 368
Ҳикматулло Неъматов Бағдод туманининг “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янги ҳаёт кўчаси, 3-уйда ижарада яшайди. Кўп йиллардан буён сарсон-саргардон бўлиб юрган ушбу фуқаро айни кунларда Дўстлик қишлоғида ўзи ва оиласи учун янги ҳовли-жой барпо этмоқда. Бу йил қишни янги уйда, ўзимга тегишли бўлган бўлган уйда кутиб оламан, дея эзгу ният қилиб турибди Ҳикматулло ака.
Ўтган ҳафтада “Руҳсор” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган “Очиқ-ойдин” ток-шоусида Ҳикматулло Неъматов студияга қўнғироқ қилиб, янги уй қурилишида Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновдан амалий ёрдам сўраган эди. Бугун туман ҳокими тегишли мутасаддилар билан бирга Ҳикматулло аканинг янги қурилаётган ҳовли-жойига борди.
- Сўзимизни ерда қолдирмасдан ёрдам бериш учун келган туманимиз ҳокимига минг раҳмат айтаман, - дейди Ҳикматулло Неъматов.
Дилфуза Чолбобоева туманнинг “Дўрманча” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Аслида, “яшайди” калимаси бу аёлнинг айни пайтдаги ижтимоий ҳолатига унчалик ҳам мос эмас. Зотан, 25 йилдан буён бошпанасиз, биргина йиғма каравоти билан қолган кишини тавсифлашда “кун кўради” деган иборани қўллаш адолатли бўлади.
Туман ҳокимининг ташаббуси билан Дилфуза опа учун “ноль”дан 2 хонали уй қуриляпти. Сувоқ ва том ёпиш ишлари якунланди. Энди пол ва эшик-ром ўрнатилса, киройи уй бўлади-қолади.
Д.Чолбобоева жорий ҳафтада ҳоким қабулида бўлиб, бетоблиги ва даволанишга муҳтож эканини маълум қилган эди. Юсуфжон Хусаинов бугун ушбу манзилда ҳам бўлиб, уй эгаси билан суҳбатлашди.
- Президентимиз дунё тургунча турсинлар, - дейди ўзгараётган ҳаётидан мамнун ҳолда Дилфуза опа.
Бекободлик Шоҳжаҳон Жалолдинов – ногиронлиги мавжуд, ҳозирда яқин қариндоши билан бирга яшайди. Жисмоний имконияти чеклангани сабабли, ногиронлик аравачаси билан баланд зиналардан чиқиб уй ичига киролмайди. Шу боис, пастроқ ва бир хонали бўлса-да, янги уй қуриш керак Шоҳжаҳон учун.
Туман ҳокими Шоҳжаҳон ва унинг яқинлари билан суҳбатлашиб, тез кунда қурилиш ишлари бошланишини маълум қилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.