Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нохуш хабар: ёнғин сабабли Қаровултепада бир оила оғир аҳволда қолди

×

 2022-08-20 21:00:19    266

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 20 август куни Бағдод туманининг “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги “Боғу бўстон” кўчасининг 81-рақамли уйда ёнғин содир бўлди. Оқибатда, фуқаро Маҳмуджон Миргадоевга тегишли ҳовли-жой бино-иношоотларининг (хўжалик уйининг том қисми, молхонанинг ички ва том қисмлари)100 метр/квадрат майдонига жиддий талафот етган.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 12:54 да юқоридаги ҳолат бўйича мурожаат келиб тушган. 10-ёнғин-қутқарув қисми ёнғин ўчирувчилари 13:11 да воқеа жойига етиб бориб, 13:25 да ёнғин тўлиқ ўчирилишига эришилган ва 3 та яшаш хонаси, хўжалик уйининг айвони ҳамда ошхона биноси ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.