Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокими ёнғин содир бўлган уйга борди

×

 2022-08-20 21:02:09    243

PDF yuklash
Chop etish


Қаровултепа маҳалласидаги “Боғу бўстон” кўчасида жойлашган 81-рақамли уйда ёнғин келиб чиқиши оқибатида фуқаро Маҳмуджон Миргадоев оиласининг оғир вазиятда қолгани ҳақидаги хабар Бағдод тумани ҳокимини беэътибор қолдирмади. Юсуфжон Хусаинов зудлик билан ушбу манзилга бориб, юз берган кўнгилсиз воқеъликни кўздан кечирди, уй эгалари билан суҳбатлашди.

- Аввало, сизларга ҳеч бир кор-ҳол бўлмабди, ҳаммангиз саломатсиз – шунинг ўзи катта гап, - деди туман ҳокими. – Буям бир синов, аслида. Ҳечқиси йўқ, бу синовлардан биргаликда ўтамиз: биз бир томонда, маҳалла жамоатчилиги бир томонда бўлиб, бир ой нари-берисида янги уй қурамиз, худо хоҳласа. Эрта ё индиндан бу ҳовлида иш бошлаймиз!..

Туман ҳокимининг бу сўзлари хонадон эгаларига далда бўлди, албатта. Ўз навбатида, ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Умиджон Йигиталиевга зарур топшириқлар ҳамда кўрсатмалар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.