Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда умумий қиймати 12 млрд. сўмни ташкил этувчи янги хусусий клиника барпо этилмоқда

×

 2022-08-23 19:42:35    354

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Осиё шифо мед” хусусий корхонаси томонидан барпо этилаётган диагностика маркази ва стационар клиника 80 та даволаш ўрни ҳамда кунлик 100-150 қатновга эга бўлади. Бу ҳақда клиника бош врачи Камолдин Эргашев маълум қилди.

-  Лойиҳанинг умумий қиймати 12 млрд. сўмни ташкил этади, - дейди К.Эргашев. – Ушбу маблағнинг 7 млрд. сўми қурилиш учун, қолган 5 млрд. сўм эса замонавий тиббий аппаратураларни харид қилиш учун сарфланади. Бинонинг биринчи қаватида поликлиника, рақамли рентгент, замонавий ультратовуш текширув аппарати, гастрофиброскоп, гинекологик касалликлар кўруви учун мўлжалланган видеоколкоскоп ҳамда энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозларни ўзида жамлаган лаборатория хизмати жойлаштирилади. Иккинчи қават неврология ва реаблитация маркази, шунингдек, ТМС – транскраниал магнит стимулятор, ЭМГ – электромиография, ЭЭГ – электроэнцефолограф, жисмоний даволаш, ингалятор парвафин ва массаж каби тиббий хизматлар кўрсатилувчи физиотерапия бўлими учун ажратилган. Булардан ташқари, лойиҳага кўра, учинчи қаватда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишга имкон берадиган 2 та залдан иборат умумий хирургия ва гинекология бўлимлари, тўртинчи қаватда эса терапия бўлими жойлаштирилиши белгиланган. Маъмурият, турли анжуманлар ўтказиш учун конференц зал ва дам олиш хоналари энг юқори қаватдан ўрин олади.

Таъкидлаш лозим, Бағдодда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соҳада хусусий сектор улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда туманда 18 та хусусий даволаш-профилактика муассасаси мавжуд. Уларнинг 5 тасида стационар даволаш йўлга қўйилган бўлиб, ўрин-жойлар сони 96 тани, кунлик умумий қабул қуввати эса 465 нафарни ташкил этади. Хусусий тиббиёт муассасаларида 36 нафар врач ва 60 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда.

Туман ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходими Шерхон Камолдиновга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган “Осиё шифо мед” клиникасида 45 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.