Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик тадбиркор: “Президентнинг сўзларидан ўзимга куч олдим”

×

 2022-08-25 11:19:45    264

PDF yuklash
Chop etish


Бағдодлик ёш тадбиркор Баҳромжон Жиянов кўп йиллар давомида самарасиз фойдаланиб келинган бинода замонавий маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўконини ташкил этди. Бунинг учун 5,2 млрд. сўм маблағ сарфлаган тадбиркор 15 та иш ўрни яратишни мақсад қилган.

-  Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтган ҳар бир сўзидан ўзимга куч-энергия олдим, - дейди у биз билан суҳбатда. -  Айниқса, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда билдирган ташаббуслари, айланма маблағлардан олинадиган солиқ ставкаларининг камайтирилиши, мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилиши, яна бир муҳим жиҳат, соддалаштирилган солиқ тизимининг жорий этилиши каби янгиликлар биз тадбиркорлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади. Президентимиз: “Мен сизларнинг биринчи адвокатларингман”, деган гапи мени жуда тўлқинлантирди. Ёнимизда ишонли ҳимоячимиз борлигига қатъий амин бўлдим.

Баҳромжон Жиянов самарасиз фойдаланилган бинога манавунча маблағ тикиш учун аввалига андак иккиланган эди. Хўп, иш бошласам-у, эртага “снос”лар, “бузди-бузалоқ”лар бошланиб кетса, нима қиламан, деган ҳадик унинг қўлларига тушов бўлди. Бундаги таъмирлаш-созлаш ишлари бир муддат ер депсиниб ҳам туриб қолди. Аммо Президентнинг очиқ мулоқотидан сўнг тадбиркорнинг ғайрати ошди, аҳди-мақсади қатъийлашди.

-  Тўғриси, октябрдан кейин иш бошласак ҳам катта гап, деб юровдим. Энди фикрим ўзгарди: насиб бўлса, Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига атаб, савдо дўконимизни фойдаланишга топширишни ният қилиб турибман, - дейди Баҳромжон.

Таъкидлаш лозим, айни кунларда туман ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходимлари ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, Давлат раҳбарининг очиқ мулоқотида тилга олинган энг муҳим йўналишлар ҳамда кутилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб бормоқдалар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.