Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурафшонда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланди

×

 2022-08-26 18:32:27    296

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Гулноза Султонова ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева қатнашиб, маҳалла аҳлини яқинлашиб келаётган қутлуғ сана билан қутлади.

- Халқимизнинг асрий орзуси бўлган истиқлол шарофати туфайли юртимизда жамият ҳаётининг барча жабҳасида кенг кўламли ўзгаришлар рўй берди, одамларнинг турмуш даражаси юксалди, дунёқараши ва тафаккури ўзгарди, эртанги кунга бўлган ишончи ортди, - дея таъкидлади Т.Тожиева. - Давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашга қаратилаётган устувор эътибор натижасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шундан хулоса қилиб айтишим мумкинки, мустақиллик – тенглик сари қўйилган биринчи қадам. Мустақиллик бутун халқнинг узоқ йиллик интилиши туфайли қўлга киритилган буюк ғалаба, катта тарихий аҳамиятга эга воқеа ҳисобланади. Ана шундай юксак ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этувчи байрам барчамизга муборак бўлсин!

Тадбирда, маҳалланинг ҳунарманд, тадбиркор ва ишбилармон аёллари, намунали уй бекалари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Моҳинур Нажмиддинованинг маълум қилишича, “Нурафшон” маҳалласи ҳудудида яшовчи хотин-қизлар орасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар сафи кенгайиб бораётир. Жорий йил бошидан буён 31 нафар хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун 200 млн. сўмдан зиёд миқдорда имтиёзли банк кредитлари ажратилгани, яна 28 нафар аёл томорқа хўжалиги билан ўзини ўзи банд қилгани юқоридаги фикрни тасдиқлайди.

Тадбир ниҳоясида маҳалланинг истеъдодли ёшлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.