Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

×

 2022-08-27 21:10:38    264

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозиргина “Марказий” ўйингоҳда ана шу эзгу шиор остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ниҳоясига етди.

Мустақиллик – бугунги эркин ва фаровон ҳаёт, ҳар қайси миллат тарихида фақат бир марта бериладиган улуғ ва ноёб неъматдир. Шу боис, халқимиз Мустақиллик кунини энг улуғ, энг азиз айём, деб билади. Бу тарихий санани катта шоду хуррамлик билан қарши олади.

Туманимизда байрам тантаналари ўтиши мўлжалланган “Марказий” ўйингоҳ, унга туташ истироҳат боғи, йўллар ва бинолар байрамона безатилган, рангин байроқчалар майин тебранади. Хушсурат ва хушкайфият одамлар ўйингоҳ томон ошиқадилар. Бир гуруҳ китобхонлар – улар орасида ёшлар ва турли соҳа эгаларини учратиш мумкин – байрам муносабати билан ташкилланган, 200 номдан зиёдроқ янги китоблар ярмаркасида ўзларига манзур адабиётларни саралаш билан банд...

Чорлов мусиқаси байрам шодиёнаси бошланаётганидан дарак беради.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам табригини йўллади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Байрам аҳли қўлларини кўксига қўйиб, мамлакатимизнинг Бош қўшиғига жўр бўлади. Бу манзарага боқиб, юраклар тўлқинланади, ғурурга тўлади.

Бағдодликлар бу кунни янги муваффақиятлар ва янги умидлар билан кутиб олмоқда. Юртимиз гўзаллиги ва тараққиётига боқиб, “ЯнгиЎзбекистонда эл азиз, инсон азиз”, дея хурсандчилик қилмоқдалар. Зеро, хурсанд бўлиш учун барча асосларимиз бор – мамлакатимиз тинч-осойишта, шаҳару қишлоқларимиз обод ва фаровон, одамларнинг кайфияти кўтаринки, хонадонлари файзу баракали, дастурхони тўкин, эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкам, жондан азиз севганимиз – Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил бормоқда...

Саҳнага шириндан-ширин болажонлар чиқиб келади. Ўйингоҳ шўх-шодон кулгуга тўлади. Улар – истиқлол йилларида туғилиб ўсган, қалби ва онгги тоза авлод, юз-кўзларида қувонч, дилларида олам-олам орзулар. Куй-қўшиқлари ҳам шунга монанд – бахт, шодлик, ёруғ келажак ҳақида.

Хушовоз санъаткорлар томонидан ишро этилган қўшиқлар миллий ва умумбашарий қадриятларимиз, мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқларни тараннум этади.

Муҳташам саҳнада Ватанни, севги ва садоқатни, бугунги дориломон кунлар шукуҳини мадҳ этувчи қўшиқлар янграйди. Бу байрам томошасига янада кўтаринкилик, ўзгача жозиба бағишлайди. Ҳамма ич-ичидан шодланиб, жўшиб рақсга тушади. Бу хурсандчилик, шодиёнада бутун халқимизнинг кайфияти намоён бўлади. Зотан, ҳаётидан рози, эртасидан кўнгли тўқ одамларнинг юрагига ўйин-кулгу сиғади. Тинч ва фаровон элга мана шундай байрамлар ярашади.

Байрам тантаналари қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.

P.S.: Бадиий ечим, савияли сценарий, байрамона либослар, дид билан танланган куй ва қўшиқлар учун туман маданият бўлими ходимларига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.