Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда тиббий хизмат “бир қадам” бўлиб қолди

×

 2022-08-29 17:29:06    343

PDF yuklash
Chop etish


“Каримбобо” маҳалла фуқаролар йиғини – Бағдоднинг чекка ҳудудларидан бири. Яқинда 73 га тўлган Маҳмуджон ота Қурбонов шу манзилда яшайди. Айтишича, одамнинг ёши улғайган сари касал бўлишдан қўрқиб қоларкан, айниқса, Каримбобо томонларда.

-  Кексалик экан: бир қон босимим ўйнайди, бир тинкам қурийди, денг. Бу қурғур касаллик вақт пойламасакан, ярим кечаси болаларим дўхтир қидириб кетишади – йўқ! Ахийри, 5-6 чақирим узоқликдаги Матқулободга оборишади – ўша ерда поликлиника бор. Бир кун-ярим кун яхши юриб тураман, кейин яна шу аҳвол... Бу Каримбобода мендақалар нечта?! Ой-кунини санаб юрган келинларимиз, эмлама олиши керак бўлган невараларимиз қанча?! Хуллас, ўзимизнинг қишлоқда дўхтирхона бўлса-ю, маза қилиб касал бўлсанг (кулади), деб орзу қилиб юрардик. Минг шукр, Президентимизнинг чекка-чекка қишлоқлардаям сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича берган топшириқлари амалга ошиб, мана, 40 йил деганда Каримбобода оилавий шифокорлик пункти ташкил этилди. Энди тиббий хизмат биз учун бир қадам бўп қолди, - дейди отахон.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллига арафасида фойдаланишга топширилаётган ушбу тиббиёт муассасасида 5 минг 200 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланган. Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Жамолиддин Шерғозиевнинг маълум қилишича, жорий ҳафтада туманнинг 8 та ҳудудида янги оилавий шифокорлик пунктлари фойдаланишга топширилади. Натижада, 30 минг нафардан зиёд фуқаронинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами билан боғлиқ мурожаатлари тўлиқ ечим топади.

-  Шу йилнинг 18 март санасида Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилган эди, - дейди Ж.Шерғозиев. – “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” деган эзгу тамойил ўша очиқ мулоқотдан сўнг ҳаётимизга шиддат билан кириб кела бошлади. Жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланди. Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида ушбу тиббиёт муассасасининг халқ хизматига топширилаётгани эса барчани бирдек қувонтирмоқда.

Шу куннинг ўзида туманнинг “Самандарак” ва “Қашқаримакай” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам оилавий шифокорлик пунктлари фойдаланишга топширилди. Тадбирларда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.