Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободонлаштириш бошқармасига янги автобус топширилди

×

 2022-08-29 19:27:51    336

PDF yuklash
Chop etish


Кўкаламзорлаштириш, янги боғлар яратиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш бугуннинг энг муҳим тадбирларидан. Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар туфайли юртимизда боғ-роғлар тобора кенгаймоқда, шаҳару қишлоқларимизда сўлим гўшалар, хиёбонлар, истироҳат боғлари барпо этилмоқда.

Айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда. Айниқса, туман марказида амалга оширилаётган ободлик ташаббуслари нафақат атроф-муҳит мусаффолиги, балки тинчлик-фаровонлик, ўзаро меҳр-оқибат, кўнгиллар ободлигини таъмин этмоқда. Ҳар қарич ерда турфа гуллар парвариш қилинаётганида, ҳар туп ниҳолнинг кўз қорачиғидек асраб-авайланаётганида, кўчаларнинг саранжом-саришта эканида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳам беқиёс меҳнатлари мужассам. 

Шу ўринда, таъкидлаш керакки, бу фидойи инсонлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш туман ҳокимлигининг доимий эътиборида бўлиб турибди. 

Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошқарма тасарруфи учун “USUZU” русумли янги автобус топширди. Калитни қабул қилиб олар экан, бошқарма раҳбари Иқболжон Боймирзаев кўрсатилган эътибор ҳамда эътироф учун барча ходимлар номидан миннатдорлик билдирди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.