Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Нуронийларга вилоят ҳокимининг байрам совғалари топширилди
2022-08-30 17:27:52 336
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан йўлланган байрам табриги ва эсдалик совғалари бағдодлик бир гуруҳ нуронийларга манзилли тарзда етказилди.
Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари дастлаб “Бағдод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иноятхон буви Каюмова хонадонида бўлдилар. Юзларидан нур ёғилиб турган момо меҳмонларни бирма-бир бағрига босиб, эсон-омонлик тилади. Иноятхон буви вилоят ҳокимининг табрикномасида ифодаланган самимий тилакларини диққат билан тинглар экан, кўкси ғурурга тўлиб, кафтларини дуога очди:
- Раҳбарлар учун биз ким бўпмиз, қариб-қартайган битта кампирмиз-да, деб юрардим, болам. Йўқ, унақамасакан! Мана, Парғанадаги улим менга табрик жўнатибди-я, энанг ўргилсин! Бошим еттинчи осмонга етди. Илоё, камлик кўрмасин, ойдай бўлиб-кундай тўлиб юрсин, омин...
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўлмасбой ота Долимов меҳмонларни пешайвонда қаршилади. Байрамолди йўқловдан отахоннинг ҳам қулфи дили очилди:
- 7 йил душманга қарши жанг қилдим, ундан кейин яна 50 йил колхозда ишладим, лекин бугунгидек иззат-икромни, ҳурмат-эҳтиромни кам кўрдим ҳаётимда. Президентга милён марта раҳмат айтаман. Ўзбекистонни бутун дунёга танитворди шу киши. Ҳаммани бой қиляпти, барака топсин! Бир маҳаллар битта валасапитиям йўғийди одамларни, энди-чи, ҳаракат қилганлар эктадан-учтадан мошина ҳайдаяпти. Шукр қилиш керак бунақа замон учун...
Шу куни туманнинг “Матқулобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Робинса ая Асқарова, “Бордон” маҳалалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саодатхон ая Аъзамова ва чўлюнуслик Шаҳринисо ая Ориповага ҳам вилоят ҳокимининг табрикнома ҳамда байрам совғалари топширилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.