Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда янги ўқув биноларига эга 2 та мактаб фойдаланишга топширилди

×

 2022-09-03 13:05:49    263

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 750 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноларига эга бўлган 2 та мактаб “Билимлар куни” арафасида фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкилланган тадбирларда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, соҳа фахрийлари ҳамда маҳалла жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Президентнинг “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, тумандаги 2 та (18- ва 42-) мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида 750 та янги ўқувчи ўрни яратилиб, мавжуд 865 ўринли бино-иншоотлар мукаммал таъмирланди. Бунинг учун 15 млрд. 976 млн. сўм йўналтирилди.

Тадбирларда сўз олганлар, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини таъкидладилар.

- Ушбу мактабларда лаборатория, тўгарак машғулотлари, дарсдан ташқари таълим тадбирларини ўтказиш учун етарлича шароит йўқ эди, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Дилфузахон Каримова. – Янги замонавий бинолар қурилиши, мавжуд бино-иншоотларнинг мукаммал таъмирланиши билан таълим-тарбияни бугунги замон талаблари даражасига кўтариш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Бу хайрли ишда ташаббускор бўлиб бўлган барча инсонлардан ўқитувчилар ва ота-оналар беҳад мамнун.

Тадбир иштирокчилари янги қиёфадаги мактабларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.