Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош вазир ўринбосари бағдодлик ҳунарманд аёлга табрикнома ва байрам совғаси юборди

×

 2022-09-03 16:15:38    251

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бағдодлик ҳунарманд, II гуруҳ ногирони, “Жасорат” медали соҳибаси бўлган Қудратой Тешабоевага табрикнома ҳамда байрам совғаси юборди.

Ҳаётнинг турли синовларини мардонавор енгиб ўтаётган Қудратой Тешабоева ўзига кўрсатилган бундай эътибордан беҳад қувончда эканини юз-кўзларидаги мамнунлик ва дили-ю тилидаги шукроналик билан ифодалади: 

-  Аёл бир қўли билан бешикни, яна бири билан дунёни тебратади, дейишади. Мен бу иккисини бир қўлим билан бажардим. Бунда менга яқинларим, фарзандларим, маҳалладошларим ёрдам берди. Ҳаётимдан нолимадим, аксинча, уни бор бўй-басти билан севдим, яхши ва фаровон яшаш учун курашдим. Эвазига, бу ҳаёт мени бахтли турмуш ва алпомишдек ўғиллар билан, одоб-ахлоқли келинлар ва шириндан-ширин неваралар билан сийлади. Президентимиз “Жасорат” медалига муносиб кўрди мени. Мана, энди Бош вазир ўринбосарининг алоҳида эҳтиромини қабул қилиб олдим. Бир аёлнинг бахти-камоли – шу-да!..

Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева бугун чин маънода жасорат эгаси бўлган ҳунарманд аёл хонадонида бўлиб, Бош вазир ўринбосарининг эзгу тилаклари ва совға-саломларини топширдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.