Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳудудларда жиноятчилик муҳокамасига бағишланган йиғилишлар ўтказилди

×

 2022-09-07 17:56:03    253

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Намуна”, “Обод юрт”, “Миришкор”, “Хўжақишлоқ” ва “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятчилик муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилишлар ўтказилди. Уларда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Юсуфжон Хусаинов қатнашиб, ҳудудларда содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий оқибатлари, омиллар ва уларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар ҳақида мулоҳаза юритди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, июль-август ойлари давомида 1-сектор таркибида бўлган ва юқорида номлари санаб ўтилган маҳаллаларда 7 та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 5 таси транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси) билан, 2 таси эса оиладаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли қасддан баданга енгил шикаст етказиш (Жиноят кодексининг 109-моддаси) билан тавсифланувчи жиноятлардир.

Автоаварияларнинг биттаси 2011 йилда туғилган ўсмир қизнинг вафотига сабаб бўлган бўлса, 4 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар инсон ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастланишлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча билим ва тажрибаларини ишга солмоқдалар.

Йўл ҳаракати қоидаларини қасддан менсимаслик, хусусан, вояга етмаган шахсларга автоулов бошқарувини топшириш, чекланган тезлик ва бошқа йўл белгиларига амал қилмаслик, умуман, уқувсиз ҳайдовчиларнинг ҳурмача қилиқлари оқибатида қанчадан-қанча оила азоб чекмоқда. 

Кўчада айш-ишрат суриб уйга қайтган эр аёлининг оғзи-бурнини қонга белаяпти. Яна бир “жўмард” куёв қайнонасини тепкилаб, маҳаллада сарсон-саргардон қилмоқда...

Нега ёши улуғларимиз ҳали балоғатга етмаган эрка фарзандини рулга ўтқазиб қўяётган “меҳрибон” отанинг “қулоғига чертиб” қўймаяпти? Нима учун алкаш эрни-ю саркаш куювни гирдибонидан олиб, кафтига туфлаб қўёлмаяпти? Жамоатчилик назорати қаёқда қолди? 

Дунёга келганида оиласига бир олам қувонч улашган қизчанинг ўлимида, яна кимларнингдир бутун умр ногирон бўлиб қолишида, ёшгина келинчакнинг мушт ва тепки зарбидан инграб ётишида-ю куёвидан хорлик кўраётган қайнонанинг оҳ-воҳларида бизнинг ҳам айбимиз – эътиборсизлигимиз бор...  

Жиноятчиликни жиловлаш керак, ўртоқлар!

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.