Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарларининг ёшларни оммавий спортга жалб этишдаги фидокорона хизматлари эътироф этилди

×

 2022-09-07 17:57:44    245

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус” олимпиадасининг биринчи мавсумида маҳалла ёшларини оммавий спортга жалб этиш, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатжан соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги фидокорона хизматлари учун Бағдод тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Юсуфжон Хусаинов ҳамда туман прокурори – 2-сектор раҳбари Акмалжон Ҳасановга Ёшлар ишлари агентлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташаккурномаси топширилди.

Беш босқичли олимпиадада спортнинг футбол ва мини-футбол, шахмат-шашка, воркаут, стол тенниси, стритбол, волейбел ва енгил атлетика турлари бўйича ташкилланган мусобақаларда Бағдод туманидан минглаб ҳаваскор спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борган бўлсалар, уларни мусобақаларга тайёрлаш ва сафар харажатлари билан таъминлашда сектор раҳбарларининг ҳам муносиб улушлари, шахсий ташаббуслари бўлди. Доимий қўллаб-қувватлов натижасида, олимпиаданинг вилоят ва республика босқичларида туманимиз ёшлари ишончли ғалабаларга эришди. 

Жумладан: “Саховат” маҳалласи стол тенниси бўйича (22-26 ёшли аёллар) – иккинчи;“Мирзаобод” маҳалласи волейбол бўйича (16-21 ёшли эркаклар) – биринчи ва енгил атлетика бўйича (27-30 ёшли эркаклар) – иккинчи; “Бағдод” маҳалласи стритбол бўйича (16-21 ёшли аёллар) – иккинчи;“Бекобод” маҳалласи енгил атлетика бўйича (27-30 ёшли аёллар) – иккинчи;“Матқулобод” маҳалласи волейбол бўйича (22-26 ёшли аёллар) – иккинчи;“Бедарак” маҳалласи стол тенниси бўйича (16-21 ёшли аёллар) – биринчи ўринни эгалладилар.

Шунингдек, республика босқичида:“Саховат” маҳалласи стол тенниси бўйича (22-26 ёшли аёллар) – учинчи;“Бағдод” маҳалласи стритбол бўйича (16-21 ёшли аёллар) – биринчи ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан рағбатлантирилди.

Эътиборлиси, “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мухлисахон Маткаримованинг стол тенниси бўйича якуний босқичда 3-ўринни, малакали мураббий Маъруфжон Жўраевнинг шогирдлари – “Бағдод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари стритбол бўйича 1-ўринни қўлга киритишгани эвазига Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари ҳисобидан ушбу маҳаллаларга воркаут ва универсал спорт майдончалари қуриб берилиши режалаштирилган.

Туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Қаҳрамонжон Миртазақуловнинг ахборот беришича, беш босқичли “Беш ташаббус” олимпиядасининг иккинчи мавсумига старт берилмоқда. Янги мавсумда ҳам туманимиз ёшларига муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.