Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Пахта-2022”: “Озода пахта” – туманда биринчи бўлди

×

 2022-09-07 17:58:59    263

PDF yuklash
Chop etish


“Озода пахта” – бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида юзлик маррадан ўтган биринчи фермер хўжалиги бўлди. Шу муносабат билан туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов хўжалик раҳбари Баҳромжон Ҳамроқуловни табриклаб, пешқадам фермерга эсдалик совғасини топширди.

-  Ўтган йили дилимга тугиб, астойдил ният қилиб қўйгандим – биринчи бўламан, деб. Шунга яраша меҳнат қилдик, мана, кам бўлмадик. Илоё, ҳамма фермерларнинг юзи ёруғ бўлсин, - деди яна бир меҳнат маррасини забт этган фермер.

Жорий йилда 16,4 гектар майдонда ғўза етиштирган хўжалик аъзолари 52,2 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси етказиб беришни мақсад қилган эдилар. Белгиланган режа биринчи теримдаёқ 103,5 фоизга бажарилиб, кўтарилган хирмон 54 тоннадан ошиб кетди. Ҳозирда 32,9 центнерни ташкил этаётган ўртача ҳосилдорликни мавсум якунига қадар 45 центнерга етказиш учун далада етарлича ҳосил бор.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.