Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фарғона вилояти Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Абдураҳмоновнинг ҳисоботи

×

 2022-09-12 10:20:33    212

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор,  жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб, уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари лозимлиги юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил август ойи давомида Фарғона вилояти Бағдод тумани ДСИ ходимлари томонидан 237 та тадбиркорлик субъектини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараёнда 191 та тадбиркорлик субъектларига кўмаклашилди.

Мисол учун, 28 та субъектга дастлабки бухгалтериясини юритиш, 29 тасига “E-aktiv” бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш, 16 тасига “E-ijara” бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш, 18 тасига ШҲВдан нусха бериш, 23 тасига “E-imtiyoz” бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш, 11 тасига ҚҚСдан мавжуд ортиқча тўловни қайтариш, 14 тасига бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш, 82 тасига солиқ органига алоқадор бошқа муаммолар ва яна 16 тасига бошқа турдаги масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан кейин ҳам, албатта,  Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида ўз фаолиятимизни давом эттирамиз.