Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдоддаги мактаб директорининг ўринбосари Жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлди

×

 2022-09-12 10:24:55    352

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусниддин Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионатида мваффақиятли қатнашиб, бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Дониёржон Ҳамроқулов хабар берди.

Илк бор Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 8-11 сентябрь кунлари ўтказилган ушбу нуфузли мусобақа Спортни ривожлантириш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди.

Жаҳон чемпионатлари беллашувларида ўзбекистонлик полвонлардан ташқари, Россия, Хитой, Италия, Бельгия, Бразилия, Туркия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Мўғулистон, Камерун, Грузия, Молдова, Латвия, Эстония, Қозоғистон ва Тожикистон каби кўплаб хорижий давлатлардан энг сара спортчилар қатнашган.

Мусобақада эркаклар белбоғли кураш ва ушбу спорт турининг эркин йўналишида 8 та вазн тоифаси, аёллар эса 5 та вазн тоифасида беллашдилар. Тумандошимиз – Ҳусниддин Ваҳобов 62 кг вазн тоифасида гиламга кўтарилиб, якунда шоҳсупанинг 3-ўрнидан жой олди.

Бағдод тумани ҳокимлиги мазкур ғалаба билан ғолибни самимий қутлаб, унга туманимиз спорт жамоатчилигининг эзгу тилакларини йўллайди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.