Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Илғор теримчилар рағбатлантирилди

×

 2022-09-15 15:14:54    33

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида жорий йилги пахта ҳосилини нест-нобут қилмасдан йиғиб-териб олишга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Илғор теримчиларнинг мунтазам равишда рағбатлантириб борилиши эса мавсум суръатини ошираётир.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов "Намуна агротех" ММТП таркибидаги "Боғи Эрам Бағдод" фермер хўжалигида бўлиб, йиғим-терим ишларининг бориши ва теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 

- Тунов кунги ёмғир одамларни сал-пал тараддудлантириб қўйди, - дейди фермер Обидахон опа. - Лекин ўша куниям 4 тонна пахта сотдим. Кечадан теримчилар сони яна кўпайди: бугун 100 нафарга яқин теримчи бор далада. Нариги қишлоқдаги овсинларимниям, опа-сингилларимниям ҳашарга чақирганман. Насиб қилса, бугун 10 тоннадан орттириб пахта сотаман. 

Гулҳаёхон Мадумарова мавсум бошланганидан бери ҳар куни 150-160 килодан пахта териб, 2 млн. сўмдан зиёдроқ пулга ишлади. Мактабга қатнайдиган 2 нафар фарзандининг кийим-кечагидан ортганини рўзғорнинг кам-кўстига ишлатяпти. 

19 гектар майдонда парваришланган ғўза бодроқдек очилиб, кўрган кўзни қувнатмоқда.  85 тонна хирмон кўтариши белгиланган фермер опа бу билан қаноатланиб қолмоқчи эмас. 

- Ўртача ҳосилдорликни 45 центнерга етказамиз, деб эрта баҳордан бери уннаб ётибмиз, - дейди у. - Теримчилар учун даланинг ўзида тушлик тайёрланяпти, ўчоқда қумғончой вақирлаб турибди. Терим пулларини ҳар 3 кунда тарқатиб беряпмиз. Худо хоҳласа, биринчи теримдаёқ режани бажарамиз.

Туман ҳокими бир гуруҳ илғор теримчиларга эсдалик совғаларини топширди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.