Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фаол ва ташаббускор нуронийлар рағбатлантирилди

×

 2022-09-17 18:14:39    33

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 март кунги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли Қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари қатнашди. 

Йиғилишда Фарғона вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов сўз олиб, ўтган даврда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, соҳага оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фахрий мураббий” ордени ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилганини таъкидлади. Шунингдек, нотиқ Фарғона вилоятида, хусусан, Бағдод туманида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилаётганини урғулаб, Президентнинг айни қарори негизида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани ва ижро қилинаётгани эътироф этди. 

Шундан сўнг, Республика “Нуроний” жамғармаси аппарат раҳбари Мажид Умаров “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган, обрў-эътиборли, нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларнинг жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш дастури ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва умуман, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишлари учун дастуриламал бўлаётганига эътибор қаратди. 

Бинобарин, ҳозирги кунда маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ташкил этилиб, “Кексалар ҳафталиги” ва “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланди. Маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларининг кўрсатилиши бўйича нуронийларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Йиғилиш якунида, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларида алоҳида жонбозлик ҳамда ташаббус кўрсатаётган бир гуруҳ нуронийларга “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев томонидан имзоланган ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.