Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туманида "Очиқ бюджет" ғолиблари номи маълум бўлди

×

 2022-09-19 16:28:31    256

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ 5072-сонли қарорлари ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Бағдод тумани маҳаллий бюджетларида 2-босқичда 4 млрд. 647.0 млн. сўм маблағ ва вилоят бюджетидан 1 млрд. 425.0 млн. сўм ссуда ва 2-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағларнинг 15 фоизи, яъни 756.0 млн. сўм маблағ ва 1-мавсум ғолибларидан иқтисод қилинган 194.6 млн. сўм ҳамда 250.9 млн. сўм 2022 йил 15 июль кунига шахсий ҳисоб рақамдаги қолдиқ - жами бўлиб 7 млрд. 273.5 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказдирилди.

Бағдод тумани “Очиқ бюджет” ахборот порталига 73 млрд. 436,2  млн. сўмлик 236 та лойиҳа таклифи келиб тушди. Таклифларни кўриб чиқиш жараёнида 16,9 млрд. сўмлик 26 та таклиф белгиланган мезонларга мос келмагани сабабли ишчи гуруҳ томонидан рад қилинган бўлса, 56 млрд. 773,8 млн. сўмлик 210 та таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, овоз бериш жараёнига ўтказилди. 

“Очиқ бюджет” ахборот порталида 210 та лойиҳа учун жами 32 минг 397 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди ва якунда қиймати 7 млрд. 220,0 млн. сўмлик 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб топилган лойиҳалар билан танишинг:

1. Акбаров Фарруҳжон томонидан "Ирғоли" МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаштириш учун киритилган ID 1350600011 рақамли 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа - 5 минг 106 та овоз билан;

2. Аҳмедов Аҳроржон томонидан "Ултарма" МФЙга ичимлик сув қазиб чиқариш ва аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун киритилган ID 1350600020 рақамли1 млрд. 180,0 млн. сўмлик лойиҳа - 5 минг 24 та овоз билан;

3. Мамадалиев Иқболжон томонидан туман тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (генератор ва мебель жиҳозлари) учун киртитилган ID 1350600144 рақамли 600,0 млн. сўмлик лойиҳа - 4 минг 295 та овоз билан;

4. Қодиров Элбек томонидан "Қўшчинор" МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаш учун киритилган ID 1350600024 рақамли 950.0 млн. сўмлик лойиҳа - 2 минг 561 та овоз билан;

5. Мамасолиев Бекжон томонидан "Қаҳат" МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаш учун киритилган ID 1350600010 рақамли 1 млрд. 100,0 млн. сўмлик лойиҳа - 2 минг 429 та овоз билан;

6. Назиров Сойибжон томонидан 21-умумий ўрта таълим мактабига спорт майдончаси қуриш учун киритилган ID 1350600012 рақамли 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа -  1 минг 928 та овоз билан;

7. Абдумаликов Миржалол томонидан "Қўғоли" МФЙга ичимлик сув қазиб чиқариш ва аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун киритилган ID 1350600234 рақамли 990,0 млн. сўмлик лойиҳа - 1 минг 731 та овоз билан ғолиб деб топилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.