Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокимлигининг расмий билдириши

×

 2022-09-19 16:34:10    319

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Кўчкак қишлоғи Беклар кўчасида яшовчи аҳолининг ички йўлларни асфальтлашда амалий ёрдам сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Юқорида кўрсатилган манзилда ўтган 2021 йилда 350 метр масофадаги ички хўжалик йўллари Давлат дастури асосида асфальтланган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сонли қарорига кўра, эндиликда бюджет маблағларининг сарфланишида фуқаролар иштирокини янада ошириш ва юримиздаги мавжуд ички йўллар сифатини яхшилаш мақсадида, 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди. 

Шуни инобатга олиб, фуқаролар “Очиқ бюджет” ахборот портали ёки “Менинг йўлим” лойиҳаси орқали ички йўлларни таъмирлаш бўйича таклиф киритиб, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишида жамоатчилик иштирокини кенгайтириши ҳамда мавжуд муаммони ижобий ҳал этишда ташаббускорлар сафида бўлиши мумкин.