Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Самарасиз фойдаланилган бино негизида ташкил этилган корхонада яратилган иш ўринлари сони 60 тага етди

×

 2022-09-22 12:23:15    227

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказидаги собиқ моддий-техника таъминоти базасининг самарасиз фойдаланилган бино-иншоотлари негизида ёш ва изланувчан тадбиркор Жаҳонгир Омонов томонидан 20 хилдан зиёд паркўрпа ҳамда ёстиқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлагач, бунда 60 та иш ўрни яратилди. Келгусида синтефон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлаётган тадбиркор бу турдаги маҳсулот импортини сезиларли даражада қисқартиришга эришмоқчи.

- Синтефон ишлаб чиқариш амалиётини ўзлаштиришга анчадан буён қизиқиб юрибмиз, - дейди “Жаҳонгир Ўткирбек” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Омонов. – Ҳисоб-китобларга кўра, 1 тонна оғирликдаги елим идишлардан қарийб 900 кг атрофида иккиламчи маҳсулот олиш мумкин. Агар буни ўзимизда йўлга қўйсак, биринчидан, синтефонни четдан олиб келишдан қутуламиз. Иккинчидан, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит тозалигига озми-кўпми ҳисса қўшган бўламиз. Қолаверса, чиқиндини қайта ишлаш орқали янги-янги иш ўринлари яратилиб, иқтисодий барқарорликка эришиш мумкин.

Тадбиркор 5,5 млрд. сўмлик лойиҳани амалга оширишда фақатгина ўз маблағларига таянди. Аввалига, ташландиқ ҳолатга келиб қолган бино-иншоотлар тўлиқ таъмирланди. Хитой давлатидан келтирилган ускуналар ўрнатилиб, тикиш-бичишни биладиган, замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш малакасига эга бўлган ёшларга кафолатли иш ўринлари таклиф қилинди.

- Бошланиши қийин бўлди, албатта. Рақобатга дош бериш, янги бозорлар топиш, мижозларнинг ишончини қозониш осон эмас, ахир. Орадан ўтган йиллар биз учун яхшигина тажриба мактаби бўлди. Энди айтишим мумкинки, биз катта йўлга чиқиб олдик. Насиб бўлса, яна кўпгина лойиҳаларни амалга ошириб, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиламиз, - дейди тадбиркор.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида корхонада 10 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 40 фоиз маҳсулот экспортга йўналтирилди. Асосан Россия, Тожикистон ва Қирғизистондаги мижозларга 350 минг АҚШ доллари қийматига тенг бўлган паркўрпа ва ёстиқлар етказиб берилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.