Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мавсумий грипп касаллигига қарши бепул эмлаш ишлари бошланди

×

 2022-09-26 16:16:23    212

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида айрим тоифадаги аҳоли қатламлари вакилларини мавсумий грипп касаллигига қарши эмлаш ишлари бошланди. Бунда, мактабгача таълим бўлими ташкилотларида меҳнат қилаётган 2 минг 228 нафар ходим ва 4 минг 965 нафар тарбияланувчи, халқ таълими бўлими муассасаларида фаолият юритаётган 4 минг 552 нафар педагог ҳамда тиббиёт бирлашмасининг 2 минг 430 нафар ходими назарда тутиляпти, - дея хабар бермоқда туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази бош врачи Шоҳруҳ Эркинжонов.

Маълум қилинишича, ижтимоий соҳа объектларида эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти СЭО ва ЖС бошқармасидан 14 минг 200 доза “Гриппол плюс” вакцинаси Бағдод туманига келтирилган ва мазкур вакциналар мавжуд эслаш пунктларига тақсимотга асосан тарқатилди. 

“Гриппол плюс” вакцинаси Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бўлиб, 6 ойдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталарда қўлланилади. Маълумотларга кўра, вакцинанинг таркиби ҳар йили эпидемик вазият ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ янгилаб борилади ва у гриппга қарши юқори даражадаги иммунитетнинг шаклланишига олиб келади. Ҳимоявий таъсир, одатда, эмлашдан 8-12 кун ўтгач содир бўлади ҳамда 12 ойгача давом этади. Эмланганларнинг 75-95 фоизида грипп вирусларига қарши юқори даражада иммунитет ҳосил бўлиши амалиётда исботланган.

Эслатиб ўтамиз, юқорида санаб ўтилган аҳоли қатламлари “Гриппол плюс” билан бепул эмланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.