Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Устоз ва мураббийлар меҳнати шарафланди

×

 2022-09-28 17:34:00    260

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги “Ижодкорлар уйи” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга таълим-тарбия тизимида фаоллик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийлар, соҳанинг бир гуруҳ фидойилари таклиф этилди.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов тадбир аввалида сўз олиб, ўқитувчиларга ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди.

- Сўнгги даврларда туманимизда таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришилаётгани барчамизни қувонтиради. Бу ютуқларнинг таг-замирида сиз азиз устоз-мураббийларнинг мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз ётибди, аслида. Биз буни қадрлаймиз, эътироф этамиз, сиз мўътабар зотларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия берган. Бугун бу ерда жам бўлган сиз қадрли устозлар орқали барча педагогларни байрам билан қутлаймиз. Фарзандларимиз, бизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг, - деди туман ҳокими.

Самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ устоз-мураббийлар муносиб тақдирланди.

Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилиб, иштирокчиларга вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, хушовоз хонандаларнинг дилтортар куй-қўшиқлари, жўшқин рақслари билан янада файзли ўтди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.