Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокими Ю.А.Хусаиновнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2022-09-30 17:27:41    205

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли устозлар, халқ таълими жонкуярлари!

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Уларда таълим-тарбия соҳасида кўп йиллар самарали фаолият юритган фахрий устозларга, айни дамда ўз касбини улуғлаб, баркамол ўғил-қизларни вояга етказишдек ўта машаққатли, шу билан бирга, шарафли вазифани фидокорона адо этаётган ўқитувчи ва мураббийларга янада кўпроқ ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Аслини олганда, мактабида таълим ва тарбия жараёнининг доимгидек жўшқинлигини, шогирдлари нигоҳида билимга ташналикни кўрган ўқитувчи учун ҳар бир кун байрам! Замон билан ҳамнафас қадам ташлаётган, фарзандларимиз қалбига бор билими ва меҳрини сингдираётган педагоглар шаънига ҳар қанча илиқ сўз айтсак, иззат-икром кўрсатсак, ярашади!

Барчамизга маълум, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз таълим тизимида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, мактабгача таълим муассасалари тармоғининг кенгайтирилиши, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг оптималлаштирилиши, нодавлат таълим хизмати кўрсатишнинг йўлга қўйилгани, олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам янги таълим даргоҳлари фойдаланишга топширилгани ҳамда мавжудлари таъмирланиб, мутлақо замонавий қиёфа касб этгани, энг асосийси, соҳа ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб, жамиятда ўқитувчининг ўрни, мавқеи юксалиб бораётгани бу ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Айтиш лозимки, бундай ижобий ўзгаришлар Бағдод туманида ҳам ҳар қадамда кўзга ташланмоқда. Айниқса, жорий йилда таълим муассасаларини Инвестиция дастури асосида таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор берилиб, 18-, 42-умумий ўрта таълим мактаблари бинолари реконструкция ва капитал таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, туманимиздаги 21-умумий ўрта таълим мактабида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида қурилиш-таъмирлаш, 26-умумтаълим мактаби филиалида реконструкция ишлари олиб борилди, 32-умумий ўрта таълим мактабида эса 100 ўринли ўқув биноси ва ёрдамчи хоналар қурилиши давом этмоқда. Булардан ташқари, Бундан ташқари, жорий йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсумида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг 6 таси айнан умумий ўрта таълим мактабларида таъмирлаш, қўшимча бинолар қуриш ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 5 млрд. 208,8 млн. сўм йўналтирилди.  Айтиш мумкинки, бу борадаги саъй-ҳаракатлар изчиллик билан олиб борилади.

Ўз навбатида, туманимиз халқ таълими ходимлари кўрсатилаётган давомли эътиборга жавобан ўз ишига янада масъулият билан, замон талабларига мос равишда ёндошаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бунинг натижасида, бу йил бағдодлик битирувчиларнинг 766 нафари нуфузли олий ўқув юртлари талабаси бўлишди. Шунингдек, ўқувчи ёшларимиз фан олимпиадалари, “Билимлар беллашуви” синовларида, спорт турлари бўйича ташкилланаётган барча мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, туманимиз аҳли ҳамда устозларни ҳушнуд этмоқдалар. Бундай улкан ютуқларни биз, аввало, сизлар каби фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати натижаси сифатида қабул қиламиз.

Туманимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тарбияланувчилар учун зарур қулайликлар ҳамда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларларини яратиш, мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, 2021 йилнинг мос даврида туманда 58 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 115 та оилавий ва 1 та давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларда тарбияланувчилар сони 13 минг 359 нафарни ташкил этган бўлса, соҳада хусусий сектор улушини кенгайтириш ҳисобига, ҳозирда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 141 тага етиб, барча тарбияланувчилар сони 15 минг нафардан ошди. Бу эса, мактабгача ёшдаги болаларнинг муассасаларга қамрови 82 фоизга етганини кўрсатади. 

Айни кунларда “Чекхитой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 47-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти учун 150 ўринли бино инвестиция дастури асосида мутлақо янгидан барпо этилмоқда. Шунингдек, “Чекмирзаобод” маҳалласидаги 52-сонли ДМТТ “Обод қишлоқ” Давлат дастурига, “Дашт” МФЙдаги 34-сонли ДМТТ эса “Обод маҳалла” Давлат дастурига биноан мукаммал таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда. Мазкур муассасалар яқин кунларда халқимиз учун фойдаланишга топширилади. 

Шу ўринда, бугун мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида изланувчан, ижодкор, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга бўлган педагоглар, соҳанинг асл фидойилари фаолият юритмоқда, десак асло янглиш айтмаган бўламиз. Улар томонидан қайд этилаётган натижалар ҳам кўнгилларга илиқлик улашмоқда. 

Қадрли устозлар!

Сизларни яна бир бор бугунги қувончли кун билан чин юракдан табриклайман. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-тотувлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Машаққатли меҳнатингиз самарасини кўриш барчангизга насиб этсин. Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!