Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлатга 86 тонна пахта сотган бағдодлик фермер “Malibu” олди

×

 2022-10-04 17:54:26    209

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда 22,8 гектар майдонда ғўза парваришлаб, давлатга 86 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси сотган бағдодлик фермер Ғиёсиддин Ҳожиакбаров пахтачиликдан олинган даромаднинг бир қисмига “Malibu” харид қилди. Куни кеча тумандаги “Истиқлол” пахта қабул қилиш масканида автомашина ўз соҳибига тантанали тарзда топширилди.

Сектор раҳбарлари, пахтачилик кластер корхонаси вакиллари ва бир гуруҳ фермерлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов маррага етган мард фермернинг эгнига чопон ташлади. “Барчангизга насиб қилсин, шунақа қувончли кунларимиз кўп бўлсин”, дея тилак билдирди туман ҳокими.

- Анчадан бери “Malibu”га ҳавасимиз келарди, Яратганга шукр, ҳалол меҳнатимиз билан бунга эришдик, - дейди фермер Ғиёсиддин Ҳожиакбаров. – Машинанинг калитини туманимиз раҳбарларининг қўлидан қабул қилиб олганим эса йилбўйи чеккан заҳматларимни унуттирди. Ҳалигача айрим ҳамкасбларим, таниш-билишлар телефон қилиб табриклашяпти. Катталаримиз билиб айтишган экан: меҳнат инсонни улуғлайди, деб. Шунақа бўляпти...

“Икромиддин пахта-ғалла” фермер хўжалиги аъзолари ушбу мавсумда давлатга 84 тонна пахта сотишни мақсад қилгандилар. Ўз вақтида, оби-тобида олиб борилган агротехник тадбирлар бугунга келиб мева берди – ҳар гектар ердан ўртача 40 центнердан ошириб ҳосил олинди. Эътиборлиси, ҳали далада ҳосил бор – фермер яна 10 тонна пахта сотишни режалаб турибди.

- “Хитой” ва “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига минг раҳмат. Уларнинг ёрдами билан қисқа муддатда ҳосилни йиғиб-териб олдик. Насиб қилса, биз ҳам шу халқнинг хизматига шаймиз, ака, - дейди ёш фермер.

Берганга бераркан-да: ғаллачиликдан 150 млн. сўм даромад олган фермер маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 20 та оилага 40 тадан сомон боғлами ва 100 килодан буғдой улашган эди. Энди эса, шу депарадаги яна битта қийналган оиланинг бўйи етган фарзандини уйлаб, уй-жойини таъмирлашга ҳисса қўшмоқда.

Айни кунларда хўжаликда келгуси йил ҳосили учун дон экиш ишлари қизғин олиб бориляпти. Фермернинг айтишича, ҳозирга қадар ғўза қатор ораларининг тенг ярмига сара буғдой уруғлари экиб бўлинди. Яна 2-3 кунда бу ишлар тўлиқ якунланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.