Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексалар ҳолидан хабар олинди

×

 2022-10-06 17:19:34    246

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мактубахон Аҳмедова ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи Барчиной Аҳмадалиева мактабнинг фаол ўқувчилари билан биргаликда “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи бир гуруҳ нуронийлар ҳолидан хабар олдилар.

Кексалар ҳафталиги доирасида ташкил этилган мазкур йўқлов 100 ёш билан бўйлашаётган Абдували ота ва Чўлпоной момонинг қаддини осмон қадар юксалтирди. Турли соҳаларда узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган, фарзандлари ва набиралари ардоғида бўлган нуронийлар кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромдан мамнун бўлишди.

Ташриф давомида улар босиб ўтган ҳаёт йўллари ҳақида самимий суҳбатлашилди, бугунги тинч ва осуда замонага шукроналар айтилди, юрт тинчлигини тилаб эзгу дуолар қилинди.

Нуронийларга мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.