Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ўқувчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур чоралар кўрилмоқда

×

 2022-10-06 17:25:13    245

PDF yuklash
Chop etish


“4к 869 а – Бағдод шаҳарчасига” автомобиль йўлида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан сунъий дўнглик ҳосил қилинди. Мазкур чора шу ҳудудда жойлашган 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун қатнов йўлидан хавфсиз ўтиш имконини беради.

Корхона раҳбари Бахтиёржон Аминовнинг айтишича, сунъий дўнглик тез фурсат ичида амалдаги тартиб-таомилларга мос ҳолатга келтирилади, зарур йўл белгилари ўрнатилади.

- Мактабимиз автомобиль йўлига яқин жойлашган. Шу боис, машғулотлар жараёнида турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз, – дейди ушбу мактаб директори Наргизахон Насриддинова. – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда тез-тез тарғибот тадбирларини ўтказиб турамиз, аммо бу етарли эмас. Бугун ўрнатилган сунъий дўнглик айрим “ўпкасини қўлтиқлаб юрадиган” ҳайдовчиларни ҳушёр торттиради ва натижада, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга сезиларли даражада ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз раислигида шу йилнинг 11 февраль куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари тизимида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика ва вилоят жамғармалари ташкил этилиши маълум қилинган эди. 

Давлатимиз раҳбари, мисол тариқасида, Фарғона вилояти тажрибасини кўрсатиб, ҳудуд бюджетидан ажратилган 24 миллиард сўмга 125 километр йўлларга ёритгич ва нур қайтарувчи воситалар, 24 та пиёдалар йўлагига светофор, 107 тасига сунъий дўнгликлар ўрнатилганини қайд этган. Натижада, вилоятда умумий йўл-транспорт ҳодисаси 31 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 21 фоизга, пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар эса 37 фоизга камайган.

Бундан ташқари, Бағдод туманидаги собиқ транспорт ва қурилиш касб-ҳунар коллежи негизида янги ташкил этилган 58-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига қулайлик яратиш мақсадида “4К 920 Бағдод-Янгиқўрғон йўли”нинг Шўрқишлоқ ҳудудидан ўтувчи қисмида қуёш панелли светофор ўрнатилди. 

- Маҳалламиз аҳолиси қатнов йўлига қўшимча равишда пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва светофор ўрнатишда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қилишган эди, - дейди “Намуна” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Собиржонов. – Натижада, ҳудудимизда 3 та пиёдалар ўтиш йўлакчаси янгидан ташкилланди ва ҳомийлик асосида светофор ўрнатилмоқда. Бу хайрли ишларга маҳалламиз нуронийлари, хусусан, Абдуллажон ҳожи ота Мирзақўзиев бош-қош бўляпти.  

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.