Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийлар учун байрам тадбири ўтказилди

×

 2022-10-08 17:03:19    242

PDF yuklash
Chop etish


“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” Бағдод туманида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Бугун ҳафталик доирасида туманнинг "Конизар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Нуронийлар дам олиш масканида юздан зиёд отахонлар-онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Маънавият ва маърифат бўлинмаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов қатнашиб, иштирокчиларга эзгу тилакларини изҳор қилди.

Бир пиёла чой устида кечган учрашувда кекса авлод вакиллари бугунги кунга шукроналар айтиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз янада ривож топиб, турмуш даражамиз тобора юксалиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, кексаларни эъзозлаш, катталарга ҳурмат каби фазилатлар, оилада ёши улуғларнинг бош бўлиб бир кичик жамият сифатида ҳаёт кечириши ўзбек халқигагина хос бўлган энг улуғ қадриятлардан бири эканини таъкидлаб, бу қадриятни келажак авлодга етказиш, болаликдан ёшларнинг онгига сингдириш миллий ўзлигимизни юксалтириш йўлидаги энг катта тарғибот бўлиши, бунда нуроний отахон ва онахонларнинг ўрни ва роли катта эканини қайд этди. 

Дарҳақиқат, ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, кўпни кўрган ёши улуғ инсонлар, кекса ва нуронийларнинг маслаҳатлари, панд-насиҳатлари жамият ривожида катта аҳамият касб этади.

Тўкин дастурхон атрофидаги суҳбатлар хушовоз санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, гўзал тароналар билан янада файзли-тароватли кўриниш олди.

Тадбир якунида нуронийларга эсдалик совғалари топширилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.