Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ихтисослаштирилган мактабда "Заковат" биринчилиги ўтказилди
2022-10-10 17:34:13 344
Бағдод туманидаги ихтисослаштирилган мактабда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкилланди. Бу ҳақда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муҳаммадюсуф Юлдашбоев хабар берар экан, билимлар беллашувида жами 114 нафар ўқувчи 19 та жамоа таркибида иштирок этганини таъкидлади.
- "Заковат" интеллектуал ўйинлари тобора оммалашиб бормоқда. Бугун бунинг яққол ифодасини кўриш мумкин бўлди. Ўқувчиларда бирдамлик, ҳамфикрлик, саволларга аниқ ва тезкор жавоб бериш, бир-бировни ҳурматлаш фазилатлари шаклланишида интеллектуал беллашувларнинг аҳамияти юқори. Шу сабабли, бу каби тадбирларни мунтазам тарзда ўтказиб боришни мақсад қилдик, - дейди М.Юлдашбоев.
Таъкидлашича, куни кеча Фарғона туманидаги 36-мактаб жамоаси “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритгани Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мазкур ихтисослаштирилган мактаб раҳбарияти томонидан илиқ қарши олинган ва келгусида мактаб жамоасини шакллантириш ҳамда "Заковат" турнирларида муваффақиятли қатнашиш мақсад қилинган.
Туман ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкилланган бугунги беллашувда мактабнинг табиий фанлар йўналишидаги 9-синф ўқувчиларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.